1. Мана шу шаҳар билан қасам.
2. Сен муқим турган бу шаҳарла.
3. Ва волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.
4. Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.
5. У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ҳисоблайдими?
6. У, кўплаб мол-дунё нафақа қилдим, дейдир. (Мол-дунё билан ғурурга кетганларга яхшилик йўлида эҳсон қил, деб айтилса, юқоридаги гапни айтишади. Ваҳоланки, яхшилик йўлида ҳеч нарса сарфламаган бўлади.)
7. У инсон уни биров кўрмади, деб ўйлайдими?
8. Биз унга икки кўзни бермадикми?
9. Ва тилни ва икки лабни (бермадикми?)
10. Ва Биз уни икки: (яхши ва ёмон) йўлга йўллаб қўйдик.
11. Бас, у довон ошиб ўтмади.
12. Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
13. У қул озод қилишдир.
14. Ёки очарчилик кунида таом беришдир.
15. Қариндош етимларга.
16. Ёки тупроққа қориган мискинларга.
17. Сўнгра иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса.
18. Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.
19. Оятларимизга куфр келтирганлар, улар, чап томон эгаларидир.
20. Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир.