1. Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса.
2. Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.
3. Ва, вақтики, тоғлар сайр қилдирилса.
4. Ва, вақтики, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсиз қолса.
5. Ва, вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланса.
6. Ва, вақтики, денгизлар аланга олиб ёнса.
7. Ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса. (Яъни, руҳ танага қайтарилиб, икковлари бирлашсалар.)
8. Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса.
9. У нима гуноҳ учун ўлдирилган?
10. Ва, вақтики, саҳифалар нашр қилинса.
11. Ва, вақтики, осмон қўпорилса.
12. Ва, вақтики, жаҳаннам қиздирилса.
13. Ва, вақтики, жаннат яқинлаштирилса.
14. Ҳар бир жон нима ҳозирланганини билади.
15. (Кундузи) махфий бўлувчи(юлдуз)лар билан қасам.
16. (Кечалари) юрувчи, беркинувчи(юлдуз)лар билан қасам.
17. Қоронғулиги билан кириб келган кеча билан қасам.
18. Нафас олиб, кириб келган тонг билан қасам.
19. Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир.
20. У қувватлидир. Арш эгаси ҳузурида мартабаси олийдир.
21. Итоат қилинган, омонатли.
22. Сизнинг соҳибингиз мажнун эмас.
23. Батаҳқиқ ул ани очиқ-ойдин уфқда кўрди. (Муҳаммад с. а.в. Жиброилни очиқ-ойдин уфқда ўз кўзлари билан асл яратилишида кўрдилар.)
24. Ва у ғайбга бахил эмас.
25. Ва у(Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмас.
26. Бас, қаёққа кетмоқдасиз?!
27. У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмас.
28. Сизлардан мустақим бўлишни хоҳловчилар учун.
29. Оламларнинг Роббиси Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар. (Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила бўлади.)