• 1. Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди.
  • 2. Агар бир оят-мўъжизани кўрсалар, юз ўгирарлар, бу ўткинчи сеҳр, дерлар.
  • 3. Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир.
  • 4. Ва, дарҳақиқат, уларга зажри бор хабарлардан келган эди.
  • 5. (Бу Қуръон) етук ҳикматдир. Бас, огоҳлантирувчилар фойда бермас.
  • 6. Бас, улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирган кунда. қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келадилар.
  • 7. Улар қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар.
  • 8. Чақирувчига қараб бўйинларини чўзиб, шошилиб борурлар. Кофирлар, бу қийин кун-ку, дерлар.
  • 9. Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончи қилган эди. Бас бандамизни ёлғончига чиқаришди ва, мажнун, дейишди. Ҳамда унга тўсиқлар қўйишди.
  • 10. Бас, у Роббисига дуо қилиб: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», деди.
  • 11. Осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик.
  • 12. Ва ердан отилтириб, булоқлар чиқардик. Бас, сувлар тақдир қилинган иш учун бирлашдилар.
  • 13. Ва у(Нуҳ)ни тахталари ва михлари бор нарса устига кўтардик.
  • 14. У(кема) инкор қилинган шахс (Нуҳ)га мукофот бўлиб, Бизнинг иноятимиз ила юрадир.
  • 15. Ва у(ҳодиса)ни белги қилиб қолдирдик. Қани, ибрат олувчи борми?
  • 16. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!
  • 17. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
  • 18. Од (Ҳудни) ёлғончига чиқарди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?
  • 19. Биз давомли машъум кунда улар устига сорсор шамолини юбордик. («Сорсор» деб номланган шамол ўзи ўта совуқ бўлиб, овози жуда ҳам кучли бўлар экан.)
  • 20. У одамларни, худди хурмо дарахтини томири билан қўпоргандек, (ердан) узиб-учириб ташларди.
  • 21. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!
  • 22. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
  • 23. Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғонга чиқарди.
  • 24. Улар:«Биз ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агар шундай бўлса, албатта, адашувда ва жинниликда бўламиз.
  • 25. Бизларнинг орамиздан (келиб-келиб) унга зикр (ваҳий) туширилибдими; Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир», дедилар.
  • 26. Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар.
  • 27. Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатиб тур ва сабр қил.
  • 28. Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар. (Туя билан Самуд қавми сувнинг кунма-кун тақсимлангани тўғрисида гап бораётибди.)
  • 29. Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У (туяни) тутди ва сўйиб юборди.
  • 30. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!
  • 31. Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчи (йиққан) қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар.
  • 32. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
  • 33. Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди.
  • 34. Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик.
  • 35. Бу Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз.
  • 36. Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг (азобга) тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар.
  • 37. Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар.
  • 38. Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди.
  • 39. Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни татиб кўринглар!
  • 40. Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
  • 41. Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди.
  • 42. Улар Бизнинг оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик.
  • 43. Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки самовий китобларда сизларга оқлов борми?!
  • 44. Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишадими?!
  • 45. У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар.
  • 46. Йўқ! Уларга ваъда қилинган вақт, соат(қиёмат)дир. Ва соат (азоби) улканроқ ва аччиқроқдир.
  • 47. Албатта, жинояткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар.
  • 48. Юзтубан дўзахга судраладиган кунларида: «Жаҳаннам азобини татиб кўринг!» (дейилур).
  • 49. Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик.
  • 50. Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмгунча бўлур.
  • 51. Дарҳақиқат, Биз сизга ўхшаганларни ҳалок қилдик. Бас, буни эсловчи борми ўзи?!
  • 52. Ва уларнинг ҳар бир иши китоблардадир.
  • 53. Ҳар бир кичигу катта сатрлангандир. (Макка мушриклари, қандай қилиб инсоннинг ишларини сатрларга ёзиб, ҳужжат тўплаб бориш мумкин, деб ўша вақтда ажабланган бўлишлари мумкин. Аммо биз ҳозирги ҳисоб-китобларни, ёзиш асбобларини кўриб-билиб туриб, қандоқ қилиб бу ҳақиқатни инкор эта оламиз?)
  • 54. Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда.
  • 55. Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар.
ULOSING
logo
logo
logo
logo
logo
  • 1.Fotiha
  • 2.Baqara
  • 3.Oli Imron
  • 4.Niso
  • 5.Moida
  • 6.An’om
  • 7.A’rof
  • 8.Anfol
  • 9.Tavba
  • 10.Yunus
  • 11.Hud
  • 12.Yusuf
  • 13.Ra’d
  • 14.Ibrohim
  • 15.Hijr
  • 16.Nahl
  • 17.Isro
  • 18.Kahf
  • 19.Maryam
  • 20.Toha
  • 21.Anbiyo
  • 22.Haj
  • 23.Mu'minun
  • 24.Nur
  • 25.Furqon
  • 26.Shu’aro
  • 27.Naml
  • 28.Qasas
  • 29.Ankabut
  • 30.Rum
  • 31.Luqmon
  • 32.Sajda
  • 33.Ahzob
  • 34.Saba’
  • 35.Fotir
  • 36.Yosin
  • 37.Soffat
  • 38.Sod
  • 39.Zumar
  • 40.G’ofir
  • 41.Fussilat
  • 42.Sho’ro
  • 43.Zuxruf
  • 44.Duxon
  • 45.Josiya
  • 46.Ahqof
  • 47.Muhammad
  • 48.Fath
  • 49.Hujurot
  • 50.Qof
  • 51.Zoriyot
  • 52.Tur
  • 53.Najm
  • 54.Qamar
  • 55.Rahmon
  • 56.Voqea
  • 57.Hadid
  • 58.Mujodala
  • 59.Hashr
  • 60.Mumtahana
  • 61.Sof
  • 62.Jum’a
  • 63.Munofiqun
  • 64.Tag’obun
  • 65.Taloq
  • 66.Tahrim
  • 67.Mulk
  • 68.Qalam
  • 69.Haaqqa
  • 70.Maorij
  • 71.Nuh
  • 72.Jin
  • 73.Muzzammil
  • 74.Muddassir
  • 75.Qiyomat
  • 76.Inson
  • 77.Mursalot
  • 78.Naba'
  • 79.Nazi’at
  • 80.Abasa
  • 81.Takvir
  • 82.Infitor
  • 83.Mutoffifin
  • 84.Inshiqoq
  • 85.Buruj
  • 86.Toriq
  • 87.A’lo
  • 88.G’oshiya
  • 89.Fajr
  • 90.Balad
  • 91.Shams
  • 92.Layl
  • 93.Zuho
  • 94.Sharh
  • 95.Tiyn
  • 96.Alaq
  • 97.Qadr
  • 98.Bayyina
  • 99.Zalzala
  • 100.Odiyat
  • 101.Qori’a
  • 102.Takosur
  • 103.Asr
  • 104.Humaza
  • 105.Fil
  • 106.Quraysh
  • 107.Mo’un
  • 108.Kavsar
  • 109.Kofirun
  • 110.Nasr
  • 111.Masad
  • 112.Ixlos
  • 113.Falaq
  • 114.Nos