• 1. Чанг тўзитувчи(шамол) лар билан қасам.
  • 2. Юк кўтарувчи(булут)лар билан қасам.
  • 3. Осон юрувчи(кема)лар билан қасам;
  • 4. Иш тақсимловчи(фаришта)лар билан қасам.
  • 5. Албатта, сизга ваъда қилинган нарса ростдир.
  • 6. Ва, албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир.
  • 7. Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам.
  • 8. Албатта, сиз ихтилофли гапдасиз.
  • 9. У(Қуръон)дан ким бурилса, (бир йўла) буриб қўйилур. (Қуръондан бурилиб, бошқа нарсани тутмоқчи бўлган, ҳеч қачон нажот топмабди. Чунки, бир йўла залолатга бурилиб қолган бўлади.)
  • 10. Ёлғончиларга лаънат бўлсин!
  • 11. Улар жаҳолатдаги ғофиллардир.
  • 12. Улар ҳисоб-китоб куни қачон, деб сўрарлар.
  • 13. Бу кунда улар оловда азобланурлар.
  • 14. «Азобингизни татиб кўринг», сиз қачон бўлур? деб шошилган нарса-шу» (дейилур).
  • 15. Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир.
  • 16. Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир.
  • 17. Улар кечалари оз ухлар эдилар.
  • 18. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.
  • 19. Ва молу мулкларида, сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир.
  • 20. Ва ер юзида чуқур ишонувчилар учун белгилар бордир.
  • 21. Ва ўзларингизда ҳам. Ёки кўрмаяпсизларми?!
  • 22. Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар (бор).
  • 23. Осмону ернинг Роббиси ила қасамки, албатта, у(гап) мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир.
  • 24. Сенга Иброҳимнинг карамли меҳмонларининг хабари келмадими?
  • 25. Улар унинг ҳузурига кириб, «Салом» деганларида, у: «Салом, нотаниш қавмлар», деди.
  • 26. Ва аҳлига бориб, (пиширилган) семиз бузоқни келтирди.
  • 27. Уни уларга яқинига сурди ва: «Емайсизларми?» деди.
  • 28. Улардан хавфсиради. Улар: «қўрқма», дедилар ва унга илмли ўғил башоратини бердилар.
  • 29. Хотини қичқириб келди ва ўз юзига шапалоқ тушириб: «Туғмас кампир-а?!» деди.
  • 30. Улар:«Сенинг Роббинг шундай деди. Албатта, Унинг Ўзи ўта ҳаким ва ўта билувчидир», дедилар.
  • 31. У:«Эй элчилар! Сизнинг ишингиз надир», деди.
  • 32. Улар:«Албатта, биз жиноятчи қавмга юборилганмиз.
  • 33. Уларнинг устидан лойдан (пиширилган) тошларни ташлаш учун.
  • 34. Роббинг ҳузурида исрофчилар учун белгилаб қўйилган(тош)ларни», дедилар.
  • 35. Ва Биз у жойдан мўминларни чиқардик.
  • 36. У ерда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик.
  • 37. Ва у ерда аламли азобдан қўрқадиганлар учун белги қолдирдик.
  • 38. Ва Мусода ҳам. Биз уни Фиръавнга равшан ҳужжат ила юбоганимизда...
  • 39. У юз ўгириб, ишонгани томон юрди ва: «Бу сеҳргар ёки мажнундир», деди.
  • 40. Бас, Биз уни ва аскарларини тутиб денгизга ташладик ва у маломатга лойиқ иш қилувчи эди.
  • 41. Ва Одда ҳам (белги) бор. Вақтики, Биз уларга туғмас шамолни юбордик. (Одатда, шамол ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Од қавмига келган шамол эса уларга ёмғир эмас, бало-офат, ҳалокатни олиб келган, шунинг учун унинг туғмас, яъни бефойда деб сифатланяпти.)
  • 42. У қайси нарсага етиб борса, титиб ташламасдан қўймас.
  • 43. Ва Самудда ҳам (белги) бор. Уларга вақтинчалик маза қилиб туринглар, дейилган вақтда...
  • 44. Аллоҳнинг амридан бош тортдилар, бас, қараб турган ҳолларида уларни қаттиқ овоз тутди.
  • 45. Бас, улар ўринларидан туролмадилар ва ёрдам ҳам ололмадилар.
  • 46. Ва бундан аввал Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок этганмиз). Албатта, улар фосиқ қавм эдилар.
  • 47. Осмонни Ўз қудратимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз.
  • 48. Ва ерни тўшаб қўйдик. Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчимиз!
  • 49. Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки эсласангиз.
  • 50. Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. (Одатда инсон хавфу хатардан, бало-офатдан қочади. Бу оятда тилга олинган хавф-хатар - динсизлик, ғафлат ва осийликдир, ундан қочиш гуноҳ ва ҳаром ишларни тарк этиб, Аллоҳга илтижо этиш билан бўлади. Аллоҳга қочишда инсон учун улуғ саодат ва мартаба бордир.)
  • 51. Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
  • 52. Худди шундай, булардан аввалгиларга ҳам ҳар бир Пайғамбар келган вақт, уни, сеҳргар ёки мажнун, деганлар.
  • 53. Келишиб олганмилар?! Йўқ, улар туғёнга кетган қавмлардир!
  • 54. Улардан юз ўгир. Бас, сен маломатга қолувчи эмассан. (Пайғамбарнинг вазифаси Аллоҳнинг амрини етказиш. У зот бу ишни ўз ўрнида адо этдилар. Мушриклар гапга кирмадилар, Пайғамбар алайҳиссалом улардан юз ўгирсалар, у зотга маломат йўқ.)
  • 55. Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
  • 56. Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим.
  • 57. Мен улардан ризқ хоҳламасман ва Мени тоамлантиришларини ҳам хоҳламасман.
  • 58. Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир. (Демак, Аллоҳ таоло инсу жиндан ризқ сўрамайди, балки уларга ризқ беради. Аллоҳнинг бирдан-бир ирода қилгани ибодатдир, инсу жинни яратишдан мақсад ҳам шудир. Лекин ибодатдан кимга фойда бор? Ибодат қилувчининг ўзига. Унга икки дунёнинг бахтини ибодат беради.)
  • 59. Албатта, зулм қилганларга ўз биродарлари азобичалик азоб бор, шошилмасинлар.
  • 60. Кофирларга ваъда қилинаётган кунларида ҳалокат бўлсин.
ULOSING
logo
logo
logo
logo
logo
  • 1.Fotiha
  • 2.Baqara
  • 3.Oli Imron
  • 4.Niso
  • 5.Moida
  • 6.An’om
  • 7.A’rof
  • 8.Anfol
  • 9.Tavba
  • 10.Yunus
  • 11.Hud
  • 12.Yusuf
  • 13.Ra’d
  • 14.Ibrohim
  • 15.Hijr
  • 16.Nahl
  • 17.Isro
  • 18.Kahf
  • 19.Maryam
  • 20.Toha
  • 21.Anbiyo
  • 22.Haj
  • 23.Mu'minun
  • 24.Nur
  • 25.Furqon
  • 26.Shu’aro
  • 27.Naml
  • 28.Qasas
  • 29.Ankabut
  • 30.Rum
  • 31.Luqmon
  • 32.Sajda
  • 33.Ahzob
  • 34.Saba’
  • 35.Fotir
  • 36.Yosin
  • 37.Soffat
  • 38.Sod
  • 39.Zumar
  • 40.G’ofir
  • 41.Fussilat
  • 42.Sho’ro
  • 43.Zuxruf
  • 44.Duxon
  • 45.Josiya
  • 46.Ahqof
  • 47.Muhammad
  • 48.Fath
  • 49.Hujurot
  • 50.Qof
  • 51.Zoriyot
  • 52.Tur
  • 53.Najm
  • 54.Qamar
  • 55.Rahmon
  • 56.Voqea
  • 57.Hadid
  • 58.Mujodala
  • 59.Hashr
  • 60.Mumtahana
  • 61.Sof
  • 62.Jum’a
  • 63.Munofiqun
  • 64.Tag’obun
  • 65.Taloq
  • 66.Tahrim
  • 67.Mulk
  • 68.Qalam
  • 69.Haaqqa
  • 70.Maorij
  • 71.Nuh
  • 72.Jin
  • 73.Muzzammil
  • 74.Muddassir
  • 75.Qiyomat
  • 76.Inson
  • 77.Mursalot
  • 78.Naba'
  • 79.Nazi’at
  • 80.Abasa
  • 81.Takvir
  • 82.Infitor
  • 83.Mutoffifin
  • 84.Inshiqoq
  • 85.Buruj
  • 86.Toriq
  • 87.A’lo
  • 88.G’oshiya
  • 89.Fajr
  • 90.Balad
  • 91.Shams
  • 92.Layl
  • 93.Zuho
  • 94.Sharh
  • 95.Tiyn
  • 96.Alaq
  • 97.Qadr
  • 98.Bayyina
  • 99.Zalzala
  • 100.Odiyat
  • 101.Qori’a
  • 102.Takosur
  • 103.Asr
  • 104.Humaza
  • 105.Fil
  • 106.Quraysh
  • 107.Mo’un
  • 108.Kavsar
  • 109.Kofirun
  • 110.Nasr
  • 111.Masad
  • 112.Ixlos
  • 113.Falaq
  • 114.Nos