• 1. Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръон ила қасам.
  • 2. Аммо куфр келтирганлар кибру ҳаво ва мухолифликдадирлар.
  • 3. Биз улардан илгари ҳам қанча асрларни ҳалок этганмиз. Улар (ёрдам сўраб) нидо қилдилар. Аммо қочиб қутулиш вақти эмас эди.
  • 4. Уларнинг ичларига ўзларидан огоҳлантиргувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу (одам) сеҳргар ва каззобдир.
  • 5. У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!» дедилар.
  • 6. Уларнинг аъёнлари: «Юринглар, худоларингиз тўғрисида сабр қилинглар. Албатта, бу қасддан қилинаётган нарсадир.
  • 7. Биз бу ҳақда охирги миллатдан эшитганимиз йўқ. Бу тўқилгандан бошқа нарса эмас.
  • 8. Бизнинг ичимиздан ўшанга зикр нозил қилинибдими?!» деб туриб кетдилар. Йўқ! Улар Менинг зикрим ҳақида шак-шубҳададирлар. Йўқ! Улар азобимни татиб кўрмадилар.
  • 9. Ёки уларнинг ҳузурида азизу ўта саҳоватли Роббингнинг раҳмат хазинаси борми?
  • 10. Ёки осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулки уларникими? Бас, унда сабаблари ила (осмонга) кўтарилсинлар!
  • 11. Анави ердаги енгилган фирқалардан бўлган қандайдир лашкар. (Мушриклар, жуда борганда, енгилган фирқалардан тўпланган қандайдир ҳақир бир лашкар бўла олади, холос. Уларнинг бундан баландроқ қиймати йўқ.)
  • 12. Улардан олдин ҳам Нуҳ қавми, Од, қозиқлар эгаси Фиръавн ҳам ёлғончи қилган.
  • 13. Ва Самуд, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам. Фирқалар ўшалардир.
  • 14. Барчалари, албатта, Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Бас, Менинг иқобим ҳақ бўлди.
  • 15. Ана ўшалар бир лаҳзага кечикмай келадиган биргина қичқириқдан бошқа нарсага интизор бўлаётганлари йўқ
  • 16. Улар: «Эй Роббимиз, бизга ҳисоб кунидан илгари насибамизни тезроқ бер!» дедилар.
  • 17. Улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсла. Албатта, у ўта қайтгувчидир. (Яъни, ҳар бир нарсада Аллоҳга қайтувчидир-тавба қилувчидир. Тавбанинг луғавий маъноси ҳам қайтишдир.)
  • 18. Албатта, Биз унга тоғларни бўйсундирдик. Улар у билан кечки пайту эрталаб тасбиҳ айтардилар.
  • 19. Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У зотга ўта қайтгувчилардир. (Аллоҳ таоло Довудга алайҳиссалом қушларни ҳам тўп-тўп қилиб, бўйсундириб қўйган эди. Улар ҳам у кишига қўшилиб, Аллоҳ таолога эртаю кеч тасбиҳ айтар эдилар.)
  • 20. Ва Биз унга мулкини қувватли қилиб бердик ҳамда ҳикматни ва ҳал қилгувчи китобни бердик. (Биз Довудга Пайғамбарликни ҳам бердик. Яна унга талашиб-тортишганлар орасидаги жанжални ҳал қилиш ҳукмини бердик. У ҳеч иккиланмай ҳукм чиқарар эди.)
  • 21. Сенга даъволашганларнинг хабари келдими? Ўшанда улар меҳробга чиқишган эди.
  • 22. Ўшанда улар Довуднинг олдига киришган эди. Бас, у улардан қўрқиб кетди. Улар: «Қўрқма, булар–икки даъволашгувчи томон. Биз бир-биримизга зулм қилдик. Бас, орамизда ҳақ ила ҳукм чиқар. Жабр қилма. Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил», дедилар. (Кутилмаганда, изнсиз, ман қилинган жойга девор ошиб кириб келишлари яхшилик аломати эмас эди. Мўмин одам Пайғамбарнинг ҳузурига бундай суратда кириб бормайди. Шунинг учун ҳам Довуд алайҳиссалом қўрқиб кетди. Кириб келганлар буни пайқаб, у кишини тинчлантиришга ҳаракат қилишди.)
  • 23. «Мана бу менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиғи бор. Менинг эса, биргина совлиғим бор. Бас, у: «Уни ҳам менинг кафолатимга бер», деди ва сўзлашувда мендан устун чиқди».
  • 24. У: «Дарҳақиқат, сенинг совлиғингни сўраб, ўз совлиқларига (қўшиш) билан сенга зулм қилибдир. Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз», деди. Ва Довуд Биз уни синаганимизни билди-да, тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди.
  • 25. Бас, Биз унинг ўша(хатоси)ни мағфират қилдик. Албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир.
  • 26. Эй Довуд, албатта, Биз сени ер юзида халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ ила ҳукм юрит. Ҳавои нафсга эргашма! Яна у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга унутганлари учун ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир.
  • 27. Биз осмону ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни беҳуда яратганимиз йўқ. Бу куфр келтирганларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирганлар учун дўзах(азоби)дан вой бўлсин!
  • 28. Йўқ! Биз иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларни ер юзида бузғунчилик қилувчилар каби қилармидик?! Йўқ! Биз тақводорларни фожирлар каби қилармидик?!
  • 29. Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир. (Қуръон оятларидан ақлли киши эслатма олади)
  • 30. Ва Биз Довудга Сулаймонни ҳадя қилдик. У қандай ҳам яхши бандадир. Албатта, у ўта қайтгувчидир.
  • 31. Эсла, бир оқшом унга гижинглаб турган учқур отлар кўрсатилди.
  • 32. У: «Албатта, мен Роббимнинг зикридан кўра дунё ишқига берилиб кетиб, ҳатто(қуёш) парда ила беркинибди-ку!
  • 33. Уларни менга қайтаринг!» деди. Сўнгра уларнинг оёқ ва бўйинларини «силай» бошлади! (Бир муддат зеҳнимни Аллоҳнинг зикридан чалғитгани учун бу отларни Аллоҳ йўлида қурбонлик қилай, деб бўйинлари ва оёқларини кеса бошлади.)
  • 34. Батаҳқиқ, Биз Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадни ташладик. Сўнгра у тавба қилди. (Ушбу ояти каримадаги зикр қилинган синов нимадан иборат? Курсига ташланган жасад нима эди? Бу саволга бошқа оятларда ҳам, Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) суннатларида ҳам очиқ-ойдин жавоб йўқ. Шунинг учун ҳам турли асоссиз қисса ва ҳикоялар кўпайиб кетган.)
  • 35. У: «Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб атоларни бергувчисан», деди.
  • 36. Бас, Биз унга шамолни бўйинсундирдик, у ирода қилган томонга майин эсаверади.
  • 37. Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам.
  • 38. Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб (бўйинсундирдик).
  • 39. Бу Бизнинг ато этган нарсамиздир. Инъом эт ёки тутиб қол, ҳисоб йўқ.
  • 40. Ва, албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир.
  • 41. Бизнинг бандамиз Аййубни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила тутди», деди.
  • 42. «Оёғинг ила тепгин! Бу чўмиладиган ва ичиладиган совуқ (сув)», (дейилди). (Яъни, оёғинг билан ерни тепгин, дейиди. Аййуб алайҳиссалом Аллоҳнинг амрига итоат этиб, оёғи билан ерни тепган эди, у ердан сув чиқди.)
  • 43. Ва биз унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичани ҳам ҳадя этдик. Бу Биздан раҳмат ўлароқ ва ақл эгаларига эслатма учун бўлди. (Аййубга алайҳиссалом мазкур сувда чўмилиб, ундан ичиб, шифо топганидан кейин Аллоҳ таоло у кишига аҳлини қайтарди. Улар билан бирга зиёда, яна ўшанча аҳл ҳам берди.)
  • 44. «Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма», (дейилди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир. (Эй Аййуб, неча марта уришни айтган бўлсанг, ўшанча новдани бир даста қилиб ол-да, у билан хотинингни ур. Шунда қасамингни адо этган бўласан. Қасаминг бузилмайди.)
  • 45. Қўллар ва кўзлар соҳиблари бўлган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларни эсла.
  • 46. Албатта, Биз уларни холис бир хислат-ла ажратдик. У (охират) диёрини эслаш эди.
  • 47. Албатта, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган ахёрлардандир.
  • 48. Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул-Кифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир. (Бу уч Пайғамбар ҳаётида эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлиб ўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида энг яхши бандалардан.)
  • 49. Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат.
  • 50. Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир.
  • 51. У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар.
  • 52. Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош (ҳур)лар бордир.
  • 53. Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир.
  • 54. Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ъеч тугаши йщқдир.
  • 55. (Иш) бундайдир. Албатта, туғёнга кетгувчилар учун ёмон оқибат.
  • 56. Жаҳаннам бордир. Унга кирурлар. Бас, у қандай ҳам ёмон ётоқ!
  • 57. Мана буни татиб турсинлар, қайноқ сув ва йирингни!
  • 58. Ва бошқа унинг шаклидаги қўша-қўша(азоб)ларни ҳам.
  • 59. «Мана бу гуруҳ ҳам сиз билан бирга бостириб киргувчидир. Уларга марҳабо йўқ. Улар, албатта, жаҳаннамга киргувчилардир», (дейюлур).
  • 60. Улар: «Йўқ! Ўзингизга марҳабо йўқ! Сизлар ўша (жаҳаннам)ни бизга тақдим қилдингиз! Бас, у нақадар ёмон қароргоҳ!» дерлар.
  • 61. Улар: «Эй Роббимиз, бизга бу(жаҳаннам)ни ким тақдим этган бўлса, унга дўзахда икки баробар азобни зиёда қил!» дерлар. (Охиратдаги бу тортишув кофир пешволар ва уларнинг атбоълари орасида бўлади. Пешволар ўзлари адашиб, бошқаларни ҳам адаштирганлари учун икки баробар азобга қоладилар.)
  • 62. Улар: «Бизга нима бўлди? Ёмонлардан ҳисоблаб юрган кишиларимизни кўрмаяпмиз?
  • 63. Биз уларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки кўзлар улардан тойдими?!» дерлар.
  • 64. Албатта, мана шу ҳақдир–дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. (Ушбу оятларда зикр қилинганлар ҳақдир. Булар дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. Бу нарса, албатта, бўладиган ишдир.)
  • 65. Сен: «Мен фақат огоҳлантиргувчиман, холос. Ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқдир, магар ягона ва ўта қаҳрли Аллоҳгина бор.
  • 66. У осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Робби, Азизу Ғаффордир», деб айт.
  • 67. «Бу улуғ бир хабардир.
  • 68. Сиз бўлсангиз, ундан юз ўгирмоқдасиз.
  • 69. Менинг олий тўплам ҳақида улар тортишаётганларида ҳеч билимим бўлмаган эди. (Эй мушриклар, бу Қуръон ва Пайғамбарлик шаъни сиз ўйлаётгандек оддий ва жўн эмас. У менинг шахсимга ҳам боғлиқ эмас. Олий тўпламда (фаришталар оламида) бу ҳақда ўзаро тортишувлар бўлаётганида менинг у ҳақда ҳеч нарса билмас эдим.)
  • 70. Менга фақат ўзимнинг очиқ-ойдин огоҳлантиргувчи эканлигимгина ваҳий этилур», деб айт.
  • 71. Эсла! Ўшанда Роббинг фаришталарга: «Албатта, мен лойдан башар яратгувчидирман.
  • 72. Бас, қачонки уни ростлаб, ичига руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилиб йиқилинглар!» деган эди.
  • 73. Бас, фаришталар барчалари жамланиб, сажда қилдилар.
  • 74. Магар Иблисгина мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди.
  • 75. У зот: «Эй Иблис, Ўз қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлик қилдингми?! Ёки олий даражалилардан бўлдингми?!» деди.
  • 76. У: «Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни лойдан яратгансан», деди.
  • 77. У зот: «Сен ундан чиқ! Бас, албатта, сен қувилгансан.
  • 78. Ва, албатта, сенга жазо кунигача Менинг лаънатим бўлгай», деди.
  • 79. У: «Эй Роббим, менга улар қайта тирилтирилажак кунгача муҳлат бергин!» деди.
  • 80. У зот: «Сен муҳлат берилганлардансан.
  • 81. Маълум вақтли кунгача», деди.
  • 82. У: «Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан.
  • 83. Магар улардан танланган бандаларинггина (мустаснодир)», деди.
  • 84. У зот: «Ҳақ шулки, Мен фақат ҳақни айтурман.
  • 85. Албатта, Мен жаҳаннамни сен ва улардан сенга эргашганлар билан жамлаб тўлдирурман», деди.
  • 86. Сен: «Мен унинг учун сиздан ҳеч ажр-ҳақ сўрамасман. Мен сохтакорлардан ҳам эмасман.
  • 87. У (Қуръон) фақат оламлар учун эслатма, холос.
  • 88. Албатта, унинг хабарини бир муддатдан сўнг билурсиз», деб айт.
ULOSING
logo
logo
logo
logo
logo
  • 1.Fotiha
  • 2.Baqara
  • 3.Oli Imron
  • 4.Niso
  • 5.Moida
  • 6.An’om
  • 7.A’rof
  • 8.Anfol
  • 9.Tavba
  • 10.Yunus
  • 11.Hud
  • 12.Yusuf
  • 13.Ra’d
  • 14.Ibrohim
  • 15.Hijr
  • 16.Nahl
  • 17.Isro
  • 18.Kahf
  • 19.Maryam
  • 20.Toha
  • 21.Anbiyo
  • 22.Haj
  • 23.Mu'minun
  • 24.Nur
  • 25.Furqon
  • 26.Shu’aro
  • 27.Naml
  • 28.Qasas
  • 29.Ankabut
  • 30.Rum
  • 31.Luqmon
  • 32.Sajda
  • 33.Ahzob
  • 34.Saba’
  • 35.Fotir
  • 36.Yosin
  • 37.Soffat
  • 38.Sod
  • 39.Zumar
  • 40.G’ofir
  • 41.Fussilat
  • 42.Sho’ro
  • 43.Zuxruf
  • 44.Duxon
  • 45.Josiya
  • 46.Ahqof
  • 47.Muhammad
  • 48.Fath
  • 49.Hujurot
  • 50.Qof
  • 51.Zoriyot
  • 52.Tur
  • 53.Najm
  • 54.Qamar
  • 55.Rahmon
  • 56.Voqea
  • 57.Hadid
  • 58.Mujodala
  • 59.Hashr
  • 60.Mumtahana
  • 61.Sof
  • 62.Jum’a
  • 63.Munofiqun
  • 64.Tag’obun
  • 65.Taloq
  • 66.Tahrim
  • 67.Mulk
  • 68.Qalam
  • 69.Haaqqa
  • 70.Maorij
  • 71.Nuh
  • 72.Jin
  • 73.Muzzammil
  • 74.Muddassir
  • 75.Qiyomat
  • 76.Inson
  • 77.Mursalot
  • 78.Naba'
  • 79.Nazi’at
  • 80.Abasa
  • 81.Takvir
  • 82.Infitor
  • 83.Mutoffifin
  • 84.Inshiqoq
  • 85.Buruj
  • 86.Toriq
  • 87.A’lo
  • 88.G’oshiya
  • 89.Fajr
  • 90.Balad
  • 91.Shams
  • 92.Layl
  • 93.Zuho
  • 94.Sharh
  • 95.Tiyn
  • 96.Alaq
  • 97.Qadr
  • 98.Bayyina
  • 99.Zalzala
  • 100.Odiyat
  • 101.Qori’a
  • 102.Takosur
  • 103.Asr
  • 104.Humaza
  • 105.Fil
  • 106.Quraysh
  • 107.Mo’un
  • 108.Kavsar
  • 109.Kofirun
  • 110.Nasr
  • 111.Masad
  • 112.Ixlos
  • 113.Falaq
  • 114.Nos