Аллоҳдан Бошқасига Дуо Қилинмайди

Шерик қўшиш, яъни ширк Аллоҳдан ўзга бошқа илоҳ бор дейиш энг катта кечирилмас гуноҳдир. Унинг нақадар улкан гуноҳ эканлиги ҳақида Қуръонда шундай дейилган:

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтиришларини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир» («Нисо», 48).

Ширк тарихнинг ҳамма даврларида мавжуд бўлган. У ҳозирги яшаб турган давримизда ҳам йўқ эмас. Кўпчилик ўзининг ширк ичида яшаётганидан бехабар ҳолда, уни ёмон кўради. Аллоҳнинг сифатларини бошқаларга боғлаш, уларни баъзи одамларга тадбиқ этиш ҳам ширкнинг бир туридир. Мисол усун одам Аллоҳдан бошқасининг розилигини топиш, уни хурсанд қилиш учун яшаётган бўлса, ундан мадад кутса бу ширк бўлади.

Одамлар учун бу улкан гуноҳдан сақланишнинг ягона йўли дуо қилишдир. Чунки дуо қилувчи одам Аллоҳнинг биру борлигини, Унинг қаршисида ожизлигини, исташ мумкин бўлган Зот фақат У эканлигини, ёлғиз мададкори ҳам Аллоҳлигини тан олган бўлади. Шу сабали дуо мўминни ширкдан асрайди. Зеро бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Дуо мўминнинг қуролидир», деганлар. Аллоҳ таоло Қуръонда: «Эй Набий, сенга ва сенга эргашган мўминларга Аллоҳ кифоядир» («Анфол», 64) билдирган оятга кўра мўминлар мадад сўралишга лойиқ Зот ягона Аллоҳ эканини биладилар. У ҳар соҳада энг устун, чексиз қудрат соҳиби, эшитувчи ва билувчи Зотдир. Шундай экан ёрдам фақат ва фақат ҳамма Унга муҳтож бўлган, Ўзи эса ҳеч кимга муҳтож бўлмаган Аллоҳдан сўралиши керак. Қуръонда Аллоҳдан ўзгага дуо қилиш хатолиги ва дуога лойиқ Зот фақат Аллоҳ эканлиги шундай баён қилинган:

«Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўласан» («Шуаро», 213).

Бошқа оятларда Аллоҳдан ўзгага дуо қилувчиларнинг ҳолати ҳақида шундай дейлилган:

«Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлари ҳеч нарсани ярата олмаслар. Ҳолбуки, ўзлари яратилурлар. Ўликлардир, тирик эмаслар ва қачон қайта тирилишларини билмаслар» («Наҳл», 20-21).

Буларни билган мўмин асло ва асло Аллоҳдан бошқасига дуо қилмайди. Фақат Унга илтижо қилиб, фақат Ундан истайди. Шу сабабли «Фотиҳа» сурасида иймон келтирганларга қуйидаги оятлар дуо тарзида таълим берилган:

Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз. Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас» (1-4 оятлар).

ULOSING
logo
logo
logo
logo
logo
Yuklashlar
  • Қуръонга Кўра Дуo
  • Қуръонда Дуo Қандай Англатилган
  • Дуонинг Макони ва Замони
  • Дуо Қабул Бўлмаслигидан Хафа Бўлмаслик
  • Иборали Дуо ва Феълий Дуо
  • Аллоҳдан Бошқасига Дуо Қилинмайди
  • Жоҳилларнинг Дуо Ҳақидаги Тушунчаси
  • Қуръонда Пайғамбарлар Дуолари